Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ватандошлар ўртасида келиб чиққан жанжал оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Ҳодиса Греческий проспектида жойлашган дўконда содир бўлиб, 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси полицияга мурожаат қилган. У ва дўсти дўкондги жанжалдан кейин номаълум кимсалар томонидан калтакланган. Жабрланувчи касалхонада тиббий кўрикдан ўтказилиб, амбулатор даволанишга юборилган.
Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан 22 ёшдан 40 ёшгача бўлган беш киши қўлга олинди. Улардан бири Россияда ноқонуний яшаб келаётгани аниқланган.
Полиция баёнотига кўра, можаро дўкон сотувчиси – Россия фуқароси бўлган аёл билан келиб чиққан. Аёлга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик ҳолати бўйича маъмурий иш очилган.
Қўлга олинган шахсларга нисбатан қамоққа олиш чоралари қўлланилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


