1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади

Биринчи босқичда 1 млн чипта сотувга чиқади, нархлар талабга қараб ўзгаради.

ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади

ФИФА маълумотига кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталарининг илк сотув босқичи 10 сентябрь куни бошланади ва 19 сентябргача давом этади. Бу жараёнда фақат Виса карталари эгаларига АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказиладиган мундиал учрашувлари учун чипталарни олдиндан харид қилиш имконияти яратилади.

 

Сотувда динамик нархлаш тизими қўлланилади. Яъни чипталарнинг қиймати бозор талаби ва мухлислар сонига қараб ўзгариб боради. Гуруҳ босқичидаги ўйинлар учун чипталар энг арзон вариант бўлса, турнирнинг чорак финал, ярим финал ва айниқса финал босқичларига яқинлашган сари нархлар анча юқорилаши кутилмоқда. Дастлабки сотувда гуруҳ босқичи ўйинлари учун чипталар 60 доллардан таклиф қилинади.

 

ФИФА чипталар ва меҳмондўстлик бўйича директори Фалк Эллернинг таъкидлашича, биринчи босқичда 1 миллионга яқин чипта сотувга чиқарилади. У динамик нархлаш жараёни мухлисларга имкон қадар тезроқ харид қилишни тавсия этишини қўшимча қилди.

 

Мутахассислар фикрича, бу стратегия кўпинча авиачипта ва меҳмонхона хизматлари нархларида қўлланади. Шундай экан, ЖЧ-2026 ўйинларини арзонроқ нархда томоша қилишни истаган мухлислар имкониятни қўлдан бой бермасликлари лозим.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика