1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўйнайди

Жаҳон чемпионатига йўлланма олган миллий жамоа Жанубий Америка грандига қарши синовдан ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўйнайди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, миллий терма жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 13 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда бўлиб ўтади.

 

Бу ўйин ўзбекистонлик футболчилар учун Жанубий Америкада кучли ҳисобланган жамоага қарши учинчи баҳс бўлади. Аввалги икки учрашув — 2018 ва 2019 йилларда ўтказилган ва иккала сафар ҳам уругвайликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

 

Янги белгиланган ўйин Темур Кападзе шогирдлари учун 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада ўтадиган мундиалга тайёргарлик жараёнида муҳим синов вазифасини ўтайди.

 

Маълумот учун, Уругвай терма жамоасини ҳозирда аргентиналик машҳур мураббий Марсело Белса бошқаради. Трансфермаркт маълумотларига кўра, жамоанинг умумий бозор қиймати 433 миллион еврога тенг.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика