“Ғазодаги вазият ҳар дақиқада ёмонлашмоқда”
БМТ Ғазо секторидаги вазият бўйича баёнот берди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги Ғазо секторидаги вазиятнинг ҳалокатли эканлигини ва ҳар дақиқада ёмонлашаётганини маълум қилди.
Баёнотда Ғазо секторидаги вазият ҳар дақиқада ёмонлашиб бораётгани билдирилиб, у ерга хавфсиз, тўсиқсиз ва узлуксиз етиб бориши учун инсонпарварлик ёрдамига эҳтиёж борлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Исроилнинг шиддатли ҳужумига учраган Ғазо секторида 2,2 миллион одам очарчилик хавфи остида экани ҳақида огоҳлантирганди.
Ҳозиргача ҳудудда очарчилик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 нафарга етган.







