Жаҳон

Германия 6 давлат билан миграция муаммоси бўйича музокара олиб бормоқда

Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Германия 6 давлат билан миграция муаммоси бўйича музокара олиб бормоқда

 

Германия федерал ҳукумати бир қатор давлатлар билан Германиядан ноқонуний мигрантларни ватанига тезда қайтаришни таъминлайдиган «миграция ҳамкорлиги» бўйича музокаралар олиб бормоқда. Айни пайтда гап олти давлат ҳақида бормоқда. Булар — Гуржистон, Молдова, Кения, Колумбия, Ўзбекистон ва Қирғизистон.

 

Мамлакат ИИВ вакилининг маълум қилишича, Марказий Осиёнинг икки давлати билан музокаралар аллақачон анча олдинга силжиган. Май ойи бошида Ўзбекистон билан, сентябрь охирида эса Қирғизистон билан ўзаро англашув меморандуми имзоланганди. Матбуот котибининг сўзларига кўра, гап ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш ва айни пайтда Германияга қонуний иммиграция учун имкониятлар яратиш ҳақида кетмоқда. 

 

Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус комиссари Йоахим Штамп сентябрь ойида Кенияда музокаралар олиб борди. 

 

Колумбия, Ички ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, бу рўйхатга, хусусан, мамлакат фуқароларининг бошпана сўраб йўллаган мурожаати сони 2018 йилдаги 140 тадан 2023 йилнинг биринчи ярмида 1500 тагача кўпайгани туфайли киритилган. Унинг аниқлик киритишича, «Гуржистон ва Молдова алоҳида устуворликка эга, чунки Германияда бошпана сўраш бўйича рад этилган аризаларнинг ўн фоиздан кўпроғи фақат шу икки давлат фуқароларидан келиб тушган». Шу тариқа, 2023 йилнинг январидан августигача Гуржистон фуқароларидан 7405 та, Молдовадан 2124 та мурожаат келиб тушди. Тбилиси ва Кишинёв ҳукуматлари музокараларга тайёрлигини билдирган. 

 

Айни пайтда, федерал ҳукумат Ҳиндистон билан тайёр миграция келишувига эга. 

custom img

Эрондаги вазият Марказий Осиёда энг кўп Тожикистонга таъсир қилиши мумкин

2025 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон Эрондан 600 млн долларлик маҳсулот импорт қилган.

custom img

Можтабо Хоманаий марҳум отаси томонидан тайинланган амалдорларни лавозимида қолдирди

Фармонга кўра, улар ишларини давом эттириб, марҳум Али Хоманаийдан олган кўрсатмаларига амал қилиши лозим.

custom img

БАА ҳаво ҳудудининг қисман ёпилиши 23 мартгача узайтирилди

Чекловлар АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик фонида жорий этилган.

custom img

Трамп Минобдаги мактаб ҳужуми бўйича АҚШ жавобгарлигини рад этди

Вашингтон ҳужум сабабларини аниқлаш учун тергов олиб бормоқда.

custom img

Нетаняхунинг ўлими рад этувчи видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган

Видеода қаҳва идишидаги суюқлик ҳаракат қилмаган ва миқдори камаймаган.

custom img

БААда Эрон ҳаво ҳужумлари оқибатида беш фуқаро ва икки ҳарбий ҳалок бўлди

Яна 145 киши турли даражадаги жароҳат олган.

custom img

Рим папаси Эрон билан уруш Худо томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги фикрларни танқид қилди

Шунингдек, у томонларни ўт очишни тўхтатиб, минтақадаги зўравонликка барҳам беришга чақирди.

custom img

Яқин Шарқдаги уруш саратонни даволаш учун зарур дорилар таъминотини хавф остига қўйди

Дори-дармонларини етказиб беришдаги кечикишлар саратонга чалинган беморларда касалликнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"