1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича дунё рейтингида илк бор топ-10ликдан чиқди, деб хабар берди “Чегарасиз мухбирлар” (РСФ) ташкилоти. Мамлакат бир поғона пастлаб, 11-ўринга тушиб кетди. Бунга асосий сабаб сифатида журналистларга нисбатан ўнг радикал кучларнинг тажовузи ва таҳдидлари кўрсатилди.

 

Жаҳон рейтингида Норвегия етакчилик қилмоқда, ундан кейин Эстония ва Нидерландия келади. Энг охирги ўринларни эса Хитой, Шимолий Корея ва Эритрея эгаллаган. РСФ рейтинги 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинади ва сиёсат, қонунчилик, иқтисодиёт, ижтимоий-маданий шароит ҳамда хавфсизлик йўналишлари бўйича баҳоланади.

 

РСФ раҳбари Аня Остерҳаусга кўра, дунё бўйлаб аҳвол кескин ёмонлашган. Бугунги кунда дунё аҳолисининг ярми матбуот эркинлиги жуда паст бўлган мамлакатларда яшайди, журналистлар эса кўпинча иқтисодий босим ва жисмоний таҳдид остида қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика