Медиа

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

 

Ижтимоий тармоқларда бир шахс дорихонага пичоқ кўтариб кириб, сотувчидан пул талаб қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Маълум қилинишича, ҳолат Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги дорихоналардан бирида содир бўлган.

 

Қайд этилишича, воқеа 13 январь куни соат тахминан 23:05лар атрофида юз берган.

 

“Ҳар кунлик иш фаолиятимни олиб бораётгандим. Соат 23:00да дорихонани ёпиб, кассанинг олдига келганимда нотаниш шахс дорихонага бостириб кирди. Сўнгра қаршилик қилишимга қарамасдан пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадан тахминан 700 минг сўм атрофидаги пулни олиб кетди”, - деган дорихона сотувчиси.

 

Шундан сўнг сотувчи "102"га қўнғироқ қилган ва воқеа жойига тезкор ходимлар етиб боришган. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи, 1993 йилда туғилган шахс шу куннинг ўзида аниқланиб, просессуал тартибда қўлга олинган. Йигит ўша вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлганини, нима иш қилиб қўйганини билмай қолганини билдирган.

 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта автоматик станция ўрнатилди

Тошкентда ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи учта автоматик станция ўрнатилди

Ўзбекистонда бундай станцияларнинг умумий сони 19 тага етди.