1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Германияда сайлов олдидан 7 нафар номзод вафот этди

Ҳозирча тўрт нафар номзоднинг табиий сабабларга кўра вафот этгани аниқланган.

Германияда сайлов олдидан 7 нафар номзод вафот этди

Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия штатида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар арафасида 7 нафар номзод ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳолат жамоатчилик эътиборини тортиб, турли саволларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Euro News хабар қилди.

 

Вафот этганларнинг етти нафари “Германия учун муқобил” (AfD) партиясидан бўлгани сабабли айримлар буни фитна эҳтимоли сифатида баҳоламоқда. Маҳаллий нашрлар ёзишича, айнан шу партия вакилларининг ўлими кўпроқ шубҳа уйғотмоқда.

 

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимият вакиллари бу воқеаларда ҳеч қандай ғалати жиҳат кўрмаганини билдиришди. Уларнинг таъкидлашича, сайлов олдидан номзодларнинг вафот этиши камдан-кам бўлса-да, учраб турадиган ҳолат, бироқ бу сафарги ўлимлар сони одатдагидан юқори.

 

Полиция хабарича, ҳозирча тўрт нафар номзоднинг табиий сабабларга кўра вафот этгани аниқланган. Қолган ҳолатлар бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика