Греция Украинага ярим асрлик зирҳли техника беради
Ушбу машиналар Афина томонидан 1992 йилда сотиб олинган.

Греция Украинага 40-50 йиллик зирҳли машиналар беради. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати расмий вакили Иоаннис Икон маълум қилди.
У Греция Киевга ёрдам кўрсатишга қарор қилганини эслатган.
“Биз етказиб бераётган тизимлар ишлатилиш мумкин. Аммо у эскирган, улар янги қуролларга алмаштирилади. Ҳозир биз 40-50 йил олдин ишлаб чиқарилган пиёданинг зирҳли машинасини етказиб берамиз, уни 1992 йилда сотиб олганмиз. Ушбу машиналар Украина учун мос”, – деган Икон.
Унинг қўшимча қилишича, Германия Грецияга янги қуроллар беради.







