Греция бош вазири бу йилги ўрмон ёнғинлари 150 минг гектар майдонни куйдирганини билдирди. Кириакос Мицотакиснинг сўзларига кўра, энг кўп Дадия ўрмони зарар кўрган. У ерда 3 ҳафтадан ортиқ давом этаётган ёнғин тарихдаги энг йирик қайд этилган ёнғин деб баҳоланди.
Мицотакис, шунингдек, парламентдаги чиқишида алангага иқлим инқирозининг экстремал шароити сабаб бўлганини айтди.


