Cаломатлик

Грипп: Касаллик кимларда оғир ўтиши мумкин?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Грипп: Касаллик кимларда оғир ўтиши мумкин?

Тадқиқотларга кўра, гриппнинг енгил шакли билан оғриган беморлар организми тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклидан тўлиқ соғайиб, қувватга кириш учун эса 3 ой вақт зарур.

 

Албатта, тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ.

 

Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, юртимизда гриппни юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.

 

Ушбу гуруҳга қуйидагилар киритилган:

— ҳомиладор аёллар;

— 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ҳамда юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;

— 60 ёшдан ошган шахслар;

— 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;

— тиббиёт ходимлари;

— “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ва ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун “Мурувват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"