Сиёсат

Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади — Президент

Айни пайтда давлатимиз раҳбари раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилади — Президент

 

Ушбу кластерларда хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотгача ишлаб чиқариш занжири, лойиҳалаштириш, замонавий техника ва малакали мутахассислари бор қурилиш ташкилоти, сифатни назорат қилиш лабораторияси бўлиши шарт.

 

Келгуси йилда уй-жой қурилиш кластерларини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион доллар ресурс жалб қилишга кўрсатма берилди.

 

Шунингдек, мавжуд хом ашё ёки йирик корхоналар атрофида қурилиш материаллари кластерларини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Фориш, Сариосиё, Булоқбоши, Қоровулбозор, Пахтачи, Чуст, Ўзбекистон, Оҳангарон ва бошқа туманларда янги ташкил этиладиган кластерлар инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

 

Келгуси йилда қурилиш материалларига ихтисослашган 24 та туманда геология ишларини ўтказишга 100 миллиард сўм ажратилади.

 

Видеоселектор йиғилишида замонавий материалларни ишлатиш ҳисобига қурилиш муддатини 30 фоизга, таннархни эса 20 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.

 

"Лекин, мамлакатимиздаги қурилишларда замонавий қурилиш материалларини ишлатиш 25 фоизга ҳам етмайди", — деди Президентимиз.

 

Шу муносабат билан келгуси йилда қурилаётган лойиҳаларнинг камида 50 фоизида замонавий маҳсулотлар ишлатилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Мутасаддиларга қурилиш харажатларини камайтирадиган ва энергия тежамкор янги материалларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритишга топшириқ берилди.

 

Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларини трансформация қилиш бўйича қарорлар лойиҳасини киритиш топширилди.

custom img

Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

Шавкат Мирзиёев ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе тор доирада ва икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Ўзбекистон Президенти Қаҳрамонлар майдонига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди.

custom img

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди

Шавкат Мирзиёев ва Ираклий Кобахидзе Тбилиси телеминораси фонида суратга тушди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия Президентлари учрашув ўтказди

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузияга келди

Бугун Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан музокаралар бўлиб ўтади.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Грузияга боради

Тбилисда Грузия Президенти ҳамда Бош вазири билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

custom img

Саида Мирзиёева Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Президент Администрацияси раҳбарига Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"