Жаҳон

Ҳиндистонда автобус ёниб кетиб, 20 киши ҳалок бўлди

Ёнғин тез тарқалгани сабабли йўловчилар ундан чиқиб кетишга улгурмаган.

Ҳиндистонда автобус ёниб кетиб, 20 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Раджастхан штатидаги Жайсалмер туманида йўловчи автобуси ёниб кетиб, камида 20 нафар одам ҳалок бўлди. Яна бир неча киши оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

 

Маълумотларга кўра, ҳодиса Тайят қишлоғи яқинида, Жайсалмер–Жодхпур йўлида рўй берган. Автобусда жами 50 дан ортиқ йўловчи бўлган. Йўлга чиққанидан кўп ўтмай транспорт воситасининг орқа қисмида тутун чиққан ва бир неча дақиқа ичида бутун автобусни олов қамраб олган.

 

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин жуда тез тарқалгани сабабли кўплаб йўловчилар чиқиб кетишга улгурмаган. Айниқса, орқа қисмида ўтирганлар чиқиш эшикларига етиб бормаган. Шундай қилиб, автобус ичидан 20 дан зиёд шахснинг жасади топилган.

 

Терговчилар ҳодисага автобуснинг кондиционер тизимидаги қисқа туташув сабаб бўлганини тахмин қилмоқда. Ҳукумат ўлим сабабларини аниқлаш ва ҳалок бўлганларнинг шахсини идентификация қилиш учун ДНК таҳлилларини бошлаган.

 

Раджастхан бош вазири Шугат Сингх ушбу фожиа муносабати билан марҳумлар оилаларига таъзия билдирди ҳамда автобуслар хавфсизлигини текшириш бўйича махсус комиссия тузишни буюрди.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"