Кеча, 12 июль куни Ҳиндистоннинг энг бой одами, 29 ёшли Анант Амбани ва унинг рафиқаси Радика Мерчантнинг Мумбайдаги асосий тўй маросими бошланди. Анант Амбани миллиардер Мукеш Амбанига меросхўр ҳисобланади.
Тадбирда Британиянинг собиқ бош вазирлари Борис Жонсон ва Тони Блер, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва модель Ким Кардашян иштирок этишлари кутилмоқда.
Шунингдек, бунгача ўтган маросимларда дунё юлдуздари Риҳанна ҳамда Жастин Бибер ҳам хизмат қилиб, жуда катта гонорар олган. Хусусан, Бибер тўйдан 10 млн доллар ишлаб топди.
Маълумот учун, Мукеш Амбани 2002 йилда отасидан Relianse Industries нефть холдингини мерос қилиб олган. Уюшма Ҳиндистондаги энг йирик хусусий корпорация ҳисобланади. Холдинг таркибида дунёдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бор. Форбес Амбанининг умумий бойлигини 123,7 миллиард долларга баҳолаган.


