Жаҳон

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

Ҳозирда у 400 миллиард доллардан ортиқ бойликнинг биринчи эгасига айланди.

Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиши мумкин

11 декабр ҳолатига кўра, америкалик тадбиркорнинг умумий бойлиги Bloomberg Billionaire Index маълумотларига кўра, 447 миллиард долларга баҳоланган. Дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида унга энг яқин рақиб эса Amazon асосчиси Жефф Безос бўлиб, унинг бойлиги 249 миллиард долларга етган.

 

CNN’нинг айтишича, Маск SpaceX акцияларининг инсайдер савдоси орқали тахминан 20 миллиард доллар ишлаб олган. Шу фонда космик стартапнинг умумий баҳоси 350 миллиард долларга етди.

 

Бундан ташқари, Тесла котировкалари яна бир бор рекордини янгилади. Чоршанба куни биржалар ёпилишида автомобиль ишлаб чиқарувчисининг акциялари 424 долларга сотилди, капиталлашуви эса 1,33 триллион долларни ташкил этди.

 

Дональд Трамп иккинчи муддатга АҚШ президенти этиб сайланганидан кейинги муддатда, яъни ўтган беш ҳафта ичида эса Тесла акциялари 65 фоизга қимматлашди. Бундан ташқари, Маскнинг сунъий интеллект лойиҳаси xAI янги сармоя раундида 50 миллиард долларга баҳоланди.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, сармоядорлар Маскнинг Оқ уйга яқинлиги ва маъмурият қарорларига муҳим соҳаларда – масалан, коинотни ўрганишда таъсир ўтказиш қобилияти туфайли унинг активларининг янада ўсишига пул тикишмоқда. Сайловлардан кейин тадбиркорнинг бойлиги 136 миллиард долларга ошган.

 

Informa Connect Academy тадқиқот гуруҳи ҳисоботига кўра, Илон Маск 2027 йилга бориб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

 

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"