1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илон Маск сунъий йўлдошлар орқали иқлимни бошқаришни режалаштирилмоқда

Таклиф дунё бўйлаб қизиқиш билан қаршиланди, аммо олимлар буни иқлим тизимига номаълум таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавфли тажриба деб билмоқда.

Илон Маск сунъий йўлдошлар орқали иқлимни бошқаришни режалаштирилмоқда

 

SpaceX бош директори Илон Маск Х (Twitter) платформасида инсониятни глобал иқлим инқирозидан ҳимоя қилишга қаратилган янги ғоясини эълон қилди. Маскнинг таъкидлашича, сунъий интеллект бошқарувидаги ва қуёш энергияси билан ишлайдиган сунъий йўлдошлар юлдуз туркуми Ерга етиб келадиган Қуёш нури миқдорига кичик даражада тузатиш киритиш орқали глобал исиш жараёнини чеклаши мумкин.

 

Нашр этилган ғояга кўра, ушбу технология глобал исишнинг олдини олиш ёки аксинча, сайёрада ортиқча совиш хавфини бартараф этишга хизмат қилиши мумкин. Маск ушбу таклифга билдирилган саволлардан бирига жавоб берар экан, бундай сунъий йўлдошлар ёрдамида “кучли глобал механизмга айланмасдан ҳам аниқ ва назоратли тузатишлар киритиш мумкин”лигини таъкидлади.

 

SpaceX ҳозирда 9 мингдан ортиқ Starlink сунъий йўлдошларидан иборат тизимга эга. Улар ҳозирча Қуёш нурларини тўсиш даражасига чиқмаган, бироқ астрономлар фикрича, мавжуд сунъий йўлдошлар юлдузлар ва олис космик объектларни кузатишда муайян чекловлар туғдирмоқда.

 

Илмий доираларда бундай ташаббус “қуёш геоинженерияси” деб аталади. Мазкур йўналиш иқлим ўзгаришини юмшатиш мақсадида Қуёш нурларининг маълум қисмини блоклаш ёки бошқаришни назарда тутади. Бироқ мутахассислар бу ғоя атрофида жиддий баҳс-мунозаралар мавжудлигини қайд этмоқда. Олимларнинг кўпчилиги технология назарий жиҳатдан амалга оширилиши мумкинлигини тан олсада, унинг глобал иқлим тизимига таъсири олдиндан тўлиқ прогноз қилинмагани сабабли ниҳоятда хавфли эканини таъкидламоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика