Жаҳон

Имрон Хонга қарши фитна бўлмаган — Покистон миллий хавфсизлик қўмитаси

Аввалроқ собиқ бош вазир АҚШни ўзига қарши ҳаракатларда айблаганди.

Имрон Хонга қарши фитна бўлмаган — Покистон миллий хавфсизлик қўмитаси

 

Покистон миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ бош вазир Имрон Хоннинг лавозимидан четлаштиришда хорижий давлатлар иштироки бўлмаганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда янги ҳукумат раҳбари Шаҳбоз Шариф администрацияси тарқатган пресс-релизда сўз боради. Шариф 22 апрель куни Миллий хавфсизлик қўмитаси йиғилишига раҳбарлик қилган. Унда март ойи охирида Покистоннинг Вашингтондаги элчихонасига келиб тушган телеграмма муҳокама қилинган.

 

Мамлакатнинг АҚШдаги собиқ элчиси Асад Мажид Хон йиғилиш қатнашчиларини бу телеграмма мазмуни билан таништирган. Бундан олдин ушбу мактубда Қўшма Штатлар расмийларининг Имрон Хон ҳукуматига қарши таҳдидлари ёзилгани тўғрисида хабарлар тарқалган.

 

"Миллий хавфсизлик қўмитаси телеграмма мазмунини ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда ҳеч қандай чет эл фитнаси бўлмагани тўғрисида хулосага келди", — дейилади пресс-релизда.

 

Имрон Хон 10 апрель куни лавозимидан четлатилади. У Покистон тарихида ишончсизлик вотуми эълон қилинган биринчи бош вазир. Истеъфодан олдин у АҚШ ва маҳаллий мухолифат унга таҳдидлар билан тўла мактуб ёзганини эълон қилганди.

 

Аввалроқ Вашингтон Исломободда ҳукумат алмашганига муносабат билдирганди.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"