Индонезияда эркак ва аёл 100 даррага ҳукм қилинди
Улар никоҳдан ташқари муносабатда бўлган.

Индонезиянинг шариат қонунлари асосида бошқариладиган Асеҳ провинциясида эркак ва аёл никоҳдан ташқари муносабатда бўлгани учун жамоат олдида 100 дарра жазосига ҳукм қилинди.
Жазо провинция пойтахти Банда Асеҳ шаҳрида, кам сонли томошабинлар иштирокида жамоат жойида ижро этилган. Маҳаллий ҳукумат расмийлари жазо олдидан айбланувчиларнинг соғлиғи текширилиб, жараёндан сўнг уларга тиббий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.
Маълумот учун, Асеҳ — Индонезияда шариат қонунлари тўлиқ амал қиладиган ягона вилоят бўлиб, бу ерда жиноят ва ахлоқ қоидаларига оид қаттиқ жазо чоралари, жумладан дарра уриш, кенг қўлланилади.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари бу каби жазоларнинг мақсади жамиятда ахлоқий тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва огоҳлантирувчи чоралар кўриш эканини таъкидлаб ўтишган.







