Ўзбекистон

Ўрта Чирчиқдаги ҳодиса “портлаш” эмас — ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан расмий изоҳ берди.

Ўрта Чирчиқдаги ҳодиса “портлаш” эмас — ФВВ

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди” мазмунидаги хабарлар юзасидан расмий изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йил 16 апрель куни соат 01:44 да «112» тизими орқали Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Ўрта Чирчиқ тумани “Ўрта Овул” МФЙ ҳудудидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Хабарга асосан қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан бартараф этган. Афсуски, ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.

 

Вазирлик томонидан қайд этилишича, айрим ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат «портлаш» сифатида талқин қилинган, бироқ расмий маълумотларга кўра, хонадонда портлаш содир бўлмаган.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, хусусан уйда фойдаланилган электр жиҳозлари қувватига мос бўлмаган электр симлар ҳамда нотўғри танланган сақлагичлар сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.