Ўзбекистон

Педагоглар учун давлат хизматларида 50 фоизлик имтиёз жорий этилди

Имтиёз кадастр, сертификат бериш, апостил ва бошқа хизматларни қамраб олади.

Педагоглар учун давлат хизматларида 50 фоизлик имтиёз жорий этилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Унга кўра, таълим ташкилотларида меҳнат шартномаси асосида педагогик фаолият олиб бораётган ходимлар учун бир қатор давлат хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар жорий этилди. Хусусан, педагоглар учун қуйидаги давлат хизматлари бўйича тўлов миқдори хизматларнинг умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланди:

 

— кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри билан боғлиқ хизматлар;

— муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш хизматлари;

— умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш ва сертификат бериш хизматлари;

— тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга рухсат бериш хизматлари;

— расмий ҳужжатларга апостил қўйиш хизматлари ҳамда бошқа давлат хизматлари.

 

Шунингдек, қарорга кўра, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар раҳбарлари — директор ва директор ўринбосарлари ҳар 5 йилда бир маротаба малака ошириш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан ташкил этиладиган менежерлик ўқув курсларида иштирок этиши белгиланди.

 

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ҳамда ўқишни кўчириш тартиб-таомиллари ҳам аниқ белгилаб берилди.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"