Ўзбекистон

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса юзасидан Фавқулодда вазиятлар, электр тармоқлари ва газ таъминоти ходимлари фаолияти юзасидан хизмат текшируви бошланган.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида хонадонда содир бўлган ёнғин ва портлаш оқибатида 4 киши вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uzга маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, 16 апрель куни соат тахминан 01:40 ларда Ўрта Чирчиқ тумани “Ўртаовул” маҳалласида жойлашган уйда ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши сабаб портлаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.

 

Фожиа оқибатида 30 ёшли эркак ҳамда унинг 6 ёшли ўғли, 3 ва 2 ёшли қизлари ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, улар куйиш жароҳатлари ва ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган.

 

Шунингдек, эркакнинг 27 ёшли турмуш ўртоғи ва 54 ёшли онаси ёнғиндан қутулиш мақсадида деразадан сакраб тушган. Улар турли тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳри тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармасига юборилган.

 

Воқеа жойидан суд экспертлари, криминалистика мутахассислари ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алюминий сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

 

Бундан ташқари, ҳодиса юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда газ таъминоти бўлими ходимларининг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.