1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

iPhone 15'нинг дизайни ўзгармоқда

Аpple'нинг навбатдаги смартфонлари дизайни ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

iPhone 15'нинг дизайни ўзгармоқда

 

Кўпчилик сўнгги авлод iPhone смартфонларини столдан олишга қийналишини айтади, чунки смартфон теп-текис қиррали дизайнга эга ва шу сабаб столга ёпишиб туради. Яхшиямки, қурилманинг бўртиб чиқиб турган орқа камералари ишни енгиллаштиради. Бироқ бу навбатдаги iPhone'лар билан янада осонлашади.

 

Apple'нинг янги авлод iPhone смартфонлари титан танага эга бўлиши аввал ҳам миш-миш қилинган эди. Таниқли инсайдер, ShrimpApplePro ушбу маълумотни яна бир марта тасдиқлади ва шу билан бирга у iPhone 15 смартфонларининг орқа томони чегаралари юмалоқланган бўлишини айтди. Бу смартфонлар iPhone 5C'га ўхшаш кўриниш яъни олд томони текис, лекин орқа томони чегаралари бироз юмалоқланган дизайнга эга бўлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика