Жаҳон

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг Синалоа штатида наркокартел етакчиси Фаусто Исидро Меса Флоресни қўлга олиш операцияси давомида етти нафар гумонланувчи жангари ва тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигига таяниб, Al Jazeera маълум қилди.

 

“Эл Чапо Исидро” лақаби билан танилган Меса Флорес жума куни қўлга олинган ва шанба куни Мехико шаҳрига олиб кетилган. Уни қўлга олиш операцияси давомида Гуасаве шаҳрида Мексика кучлари ва наркокартел жангарилари ўртасида бир неча соатлик отишма юз берган. Шунингдек, йўллар тўсилиб, юк машиналарига ўт қўйилган.

 

Операция давомида яна икки киши — гуруҳнинг тахминий иккинчи раҳбари, “Серафин” лақабли Герман Н ҳамда картелнинг молиявий фаолиятига масъул бўлганликда гумон қилинаётган Жосе Н ҳам қўлга олинган. Улар ҳам Мехико шаҳрига олиб борилиб, прокуратура органларига топширилган.

 

ФҚБнинг энг кўп қидирилаётган 10 нафар жиноятчиси рўйхатига киритилган Меса Флорес аввал Белтран-Лейва наркокартелида юқори лавозимларга кўтарилган, кейинчалик эса ўзининг Меза-Флорес трансмиллий жиноий ташкилотига раҳбарлик қилган. У Синалоа наркокартелининг “Лос Маёс” фракцияси билан ҳам яқин алоқада бўлган. АҚШ ўтган йили ушбу гуруҳни “хорижий террористик ташкилот” деб белгилаган.

 

АҚШ Меса Флоресни мамлакатга наркотик моддалар олиб киришда айблаб, унинг қўлга олинишига ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган.

 

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Гуасаведаги отишма жума куни соат 19:00 атрофида бошланган. Кўп ўтмай, ҳарбий вертолётлар ва дронлар шаҳар узра уча бошлаган, вертолётлардан шаҳарнинг муҳим нуқталарига қарата ўқ узилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда бейсбол ўйини вақтида ўқ овозларидан қочаётган одамлар, ёнаётган автомобиллар ва савдо объектлари, шунингдек, вертолётлардан пастдаги одамларга қарата ўқ узилаётгани акс этган.

 

Федерал амалдорнинг маълум қилишича, Мексика армияси ва Миллий гвардиянинг махсус кучлари Меса Флоресни Гуасаведан фақат шанба куни соат 04:00 да олиб чиқишга муваффақ бўлган. Исмини ошкор этмаган амалдор бу ҳақда изоҳ бериш ваколатига эга эмаслигини билдирган.

 

Операциядан кейин шаҳарда вазият бироз тинчиган. Бироқ экспертлар наркокартел раҳбарларининг қўлга олиниши минтақада зўравонликнинг янги тўлқинларини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирган. Ҳудудда ўзаро рақобатлашаётган гуруҳлар ўртасида ҳокимият учун кураш давом этмоқда.

 

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан наркокартелларга қарши курашни кучайтириш борасида босимга учрамоқда. Шейнбаум ноқонуний гуруҳларга қарши ўзидан олдинги президентларга қараганда қатъийроқ чоралар кўрмоқда. Унинг президентликдаги икки йили давомида қотилликлар сони сезиларли даражада камайган.

 

АҚШ Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бошқармаси Мексика расмийларининг операциясини юқори баҳолаган. АҚШнинг Мексикадаги элчиси Рональд Жонсон ҳам бу ҳақда фикр билдирган.

 

“Бундай натижаларга бир кечада эришилмайди. Улар узоқ муддатли ҳамкорлик ва ишонч асосида юзага келади. Ҳамкорлар биргаликда нималарга эриша олишини айнан шу кўрсатади”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Европа Иттифоқидан Украинага рекорд ёрдам: 7,9 млрд евро ажратилди

Маблағ 20 дан ортиқ ислоҳот чораларини амалга ошириш шарти билан ажратилган.