Жаҳон

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги бир нечта Фаластин қишлоғида содир бўлган ҳужумлар Исроилда ҳам сиёсий баҳсларга сабаб бўлди.

Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчилар ҳужуми: 12 та автомобиль ёқиб юборилди

Исроиллик кўчманчилар 22 ноябрь, якшанба куни эрта тонгда босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Рамаллоҳ ва ал-Бира вилоятларидаги бир нечта Фаластин қишлоғига ҳужум қилди. Оқибатда 12 та автомобиль ёқиб юборилди, уйлар деворларига ирқчилик мазмунидаги ёзувлар туширилди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ҳужумлар Кафр Малик, Дайр Абу Машъал ва Дайр ас-Судан қишлоқларида содир бўлган. Al Jazeera мухбири Нур Оденинг Кафр Маликдан хабар беришича, маҳаллий аҳоли тунги соат 02:00 атрофида ёнғин ва портлаш овозларидан уйғонган. Кейинроқ кўчманчилар автомобилларга ўт қўйгани маълум бўлган.

 

Фаластиннинг Девор ва аҳоли пунктларига қаршилик кўрсатиш комиссияси маълумотларига кўра, октабр ойида Фаластин ҳудудларида жами 3 133 та ҳужум қайд этилган. Шундан 1 764 таси Исроил кучлари, 1 369 таси эса исроиллик кўчманчилар томонидан содир этилган.

 

Ҳужумлар сони сентабр ойига нисбатан 53 фоизга ошган. Хусусан, кўчманчилар томонидан амалга оширилган ҳужумлар бир ой ичида 647 тадан 1 369 тага етиб, 112 фоизга кўпайган.

 

Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги ҳаракатлари мамлакат ичида ҳам танқидга учрамоқда. “Яшар” партияси етакчиси Гади Эйзенкот сўнгги ҳужумларни “яҳудий терроризми” деб атади. Унинг таъкидлашича, экстремистик гуруҳларнинг автомобиллар ва уйларга ўт қўйиши минтақавий барқарорликка таҳдид солади, инсонлар ҳаётини хавф остига қўяди ҳамда Исроилнинг миллий хавфсизлиги ва халқаро алоқаларига зарар етказади.

 

Эйзенкот, шунингдек, ўта ўнг қарашлари билан танилган вазирлар Итамар Бен-Гвир ва Безалел Смотрихнинг Ғарбий Соҳилдаги сиёсатини танқид қилиб, бу ҳудуд назоратсиз анархия ёқасига келиб қолганини билдирди.

 

Бен-Гвир эса айбловларни рад этди. У Эйзенкотни шошма-шошарлик билан хулоса чиқаришда айблаб, унинг баёнотини араб партиялари кўмагида ҳукумат тузишга тайёргарлик сифатида баҳолади.

 

Исроилнинг B'Tselem инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили Шаи Парнеснинг Al Jazeera’га айтишича, кўчманчилар кўпинча Исроил ҳарбийлари ҳамроҳлигида ҳаракатланади, бироқ ҳарбийлар ҳужум қилаётганларни тўхтатиш чораларини кўрмайди.

 

Исроил армияси эса ҳужум содир бўлган ҳудудларга полиция ходимлари ва криминалистик экспертларни юбораётганини маълум қилди. Улар давом этаётган тергов доирасида далилларни тўплайди.

 

Маълумот учун, 2023 йил октабридан буён босиб олинган Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари ва кўчманчилар ҳужумлари оқибатида камида 1 222 нафар фаластинлик, жумладан, 255 нафар бола ҳалок бўлган.

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

Мексикада наркокартел раҳбарини қўлга олиш операцияси: 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ Меса Флоресни қўлга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган эди.

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Ғазода озиқ-овқат тарқатаётган автомобилга Исроил дрони зарба берди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобиль болаларга озиқ-овқат ва ичимлик тарқатиш учун тўхташга тайёрланаётган пайтда ракета билан урилгани айтилди.

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ҳормуз бўғозидаги ҳужумлар кучайди: Эрон иккита ракета учирувчи қурилмани намойиш этди

Ракета қурилмаси намойиши АҚШнинг Эрон ракета дастурини йўқ қилгани ҳақидаги баёнотлари фонида амалга оширилди.

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Ўйин саноатида рекорд: GTA VI илк кунидаёқ қарийб 4 миллиард доллар даромад келтирди

Бу кўрсаткич 2013 йилда чиқарилган GTA V’нинг дастлабки уч кунлик 1 миллиард долларлик натижасидан қарийб тўрт баравар юқори.

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Европада антибиотикларга чидамли бактерия тарқалиши хавфи ошмоқда: ЖССТ огоҳлантирди

Klebsiella pneumoniae сабабли юзага келган қон инфекциялари 2019–2025 йилларда 72 фоизга ошди.

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

Трамп йил охиригача Украина бўйича тинчлик келишувига эришмоқчи — FT

АҚШ демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритишидан аввал Россия ва Украина ўртасида келишувга эришишга шошилмоқда.

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир кечада 275 та Украина дрони йўқ қилинди — Россия Мудофаа вазирлиги

Бир ҳафта давомида 6 808 та Украина дронини йўқ қилинган.

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Бир соатдан кам давом этган бўрон шаҳарчани вайрон қилди: уч киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, 8 мингга яқин уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган.