1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом эттирилмоқда”

Кечаги ёнғиндан сўнг марказдаги вазият бўйича маълумот берилди.

“Ислом цивилизацияси марказида ишлар жадал давом эттирилмоқда”

Кеча, 19 август куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида технологик қоидалар бузилиши оқибатида ёнғин содир бўлганди.

 

Ҳодиса натижасида бинонинг 19 квадрат метр том қисми зарарлангани, фуқаролар жабр кўрмагани ҳамда ички қисми мутлақо шикастланмагани ҳақида хабар берилганди.

 

Шунга қарамай, ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа юзасидан турли асосланмаган ёлғон фикр ва муносабатлар билдирилмоқда. Хусусан, ёнғин содир бўлган пайтда мажмуада Марказ ходимлари фаолият олиб бораётгани, ноёб артефактлар зарарлангани ҳақида ҳақиқатга зид хабарлар ҳам тарқалмоқда. Мазкур хабарларга Ислом Цивилизацияси маркази ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, ҳозирги пайтда мажмуада қурилиш ишлари якунланмагани боис Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ҳали бинога кўчиб ўтишмаган.

 

Мазкур бинода ҳеч қандай тарихий экспонатлар, жумладан, Каъба ёпинчиғи жойлаштирилмаган. Марказнинг музей экспозицияси учун олиб келинган барча ноёб артефактлар алоҳида назорат остида хавфсиз жойда, бошқа бинода сақланмоқда.

 

Янги мажмуа ҳозирча қабул қилинмаган ва расмий равишда фойдаланишга топширилмаган. Шу сабабли мажмуа биносида Марказ ходимлари иш олиб бораётгани йўқ.

 

“Ислом цивилизацияси маркази фуқароларимизнинг миллий мерос ва муқаддас қадриятларга бўлган эътибор ва ташвишини юксак қадрлайди. Ҳозирда қурилиш жараёнлари тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган, ишлар режага мувофиқ давом эттирилмоқда ва якунига етказилиши арафасида”, дейилади расмий изоҳда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика