Жаҳон

Исроилда икки йилда илк марта фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Исроил ҳукумати 2023 йил 7 октабрда ҲАМАС ҳужуми ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Исроилда икки йилда илк марта фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац мамлакат жанубида икки йил давом этган фавқулодда ҳолат бекор қилинганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб, халқаро ОАВлар хабар берди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу қарор Исроил жанубидаги “янги хавфсизлик воқелиги”ни акс эттиради. Унга кўра, бу ҳолат Исроил мудофаа кучларининг сўнгги икки йил давомида ҲАМАС террорчилик ташкилотига қарши олиб борган қатъий ва тизимли ҳаракатлари натижасида юзага келган.

 

“Биз Исроил мудофаа кучларининг тавсияларига амал қилдик ва 2023 йил 7 октабрдан буён илк марта фронт ортидаги махсус огоҳлантириш ҳолатини пасайтирдик”, — деди Исраэл Кац.

 

Маълум қилинишича, Исроил ҳукумати 2023 йил 7 октабр куни ҲАМАСнинг ҳужуми ортидан фавқулодда ҳолат эълон қилган эди. Кейинчалик у фақат мамлакат жанубий ҳудудлари билан чегараланган ҳолда давом эттирилган.

 

Исроил томони бу қарорни мамлакатдаги хавфсизлик барқарорлашганининг муҳим белгиси сифатида баҳоламоқда.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"