1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ISW: Путин Мудофаа вазирлигига Украинадаги барча ҳарбий қисмларни назоратга олишга буйруқ берди

Экспертлар РФ президентининг бу қарорига сабаб бўлган омилларни очиқлади.

ISW: Путин Мудофаа вазирлигига Украинадаги барча ҳарбий қисмларни назоратга олишга буйруқ берди

 

Россияда сафарбарлик тадбирлари якунлангандан кейин Владимир Путин Мудофаа вазирлигига Украинадаги барча кучлар устидан назоратни тиклашни буюрди. Бу ҳақда Американинг урушни ўрганиш институти (ISW)ҳисоботида сўз боради.

 

“300 минг сафарбар қилинганларнинг асосий қисми Украинага етиб келгач, Путин Россия мудофаа вазирлигига ўз ҳукмрон мавқеини кўрсатишга рухсат берди”, – дейилади экспертлар хулосасида.

 

 ISW йил бошидан буён юз берган воқеаларга эътибор қаратган: 11 январь куни РФ президенти бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни ҳарбий ҳаракатлар театрига қўмондон этиб тайинлади; Мудофаа вазирлиги “ДХР” ва “ЛХР”даги армия  корпусларини Россия қуролли кучлари таркибига фаол интеграция қилмоқда; ҳарбий идора, шунингдек, “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясининг фаолиятини чеклашга ҳаракат қилмоқда — уларга снарядлар етказиб бериш секинлашган ва маҳбусларни ёллаш тақиқланган.

 

Бундан ташқари, мудофаа вазирлиги ҳарбий мухбирлар фаолиятини ҳам чеклаш ниятида ва янги интизом қоидаларини жорий этмоқда.Экспертларнинг фикрича, Путин фақатгина бош ҳарбий идора йирик механизация бўлинмаларини бошқара олишини англаб етган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика