Ижтимоий тармоқларда ҳақорат, камситиш ва жамоат осойишталигини бузишга қаратилган ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига киритилаётган 1-қўшимчага мувофиқ, ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилиш, камситиш ҳамда жамоат ва фуқаролар осойишталигига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши назарда тутилмоқда.
“Жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиб бўлмайди, жарима ҳам керак. Лойиҳани қўллаб-қувватладик”, — дея ёзди сиёсатчи.


