“Жараён тафсилотларини ошкор қилмайман”
Тен Хаг Решфорднинг янги шартномаси ҳақида фикр билдирди.

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Решфорд билан шартнома узайтирилиши ҳақида гапирди.
“Нега Решфорд билан янги шартнома ҳалигача имзоланмаганини биламанми? Ҳа, биламан, лекин жараённинг тафсилотларини ошкор қилмайман. Яна бир бор такрор айтаман, бу мен учун ҳам, Решфорд учун ҳам муҳим эмас. Унинг учун асосийси бу мавсумда кўпроқ гол уриш ва у мавсумни ажойиб ўтказмоқда. Биз Чемпионлар лигасига йўл олишимиз ва бор эътиборимизни шунга қаратишимиз керак. Маркус қолишни хоҳлайди”, - деди Тен Хак.
Эслатиб ўтамиз, Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида 25 ёшли Решфорд “Манчестер Юнайтед” сафида 33 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.







