Ўзбекистон

Жиззахда 745 млн сўмлик электр ўғирланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Жиззахда 745 млн сўмлик электр ўғирланди

Жиззах вилоятида 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор туманида ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, “L.M.” ҳамда “U.S.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

custom img

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

custom img

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"