Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлим иш юритувига, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор фуқаро У.М.дан ундирувчи "A.C." кредит ташкилоти фойдасига 44 млн 799 минг 505 сўм ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаров мулки бўлган “Lacetti” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Қонун талаблари асосида қарздорга қарз суммаларини қоплаши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, қарздор томонидан ихтиёрий равишда қарздорлик қопланмагандан сўнг, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида “Lacetti” топилиб жарима майдонига жойлаштирилган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, автотранспорт воситаси электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.


