1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Воқеа юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 сентябрь куни содир бўлган.

 

Зомин-Жиззах йўналишида ҳаракатланган Nexia машинаси ҳайдовчиси тезликни меъёрдан оширган ва қувиб ўтиш қоидаларини бузиб қарама-қарши йўналишга чиққан.

 

Шунда, Nexia ўз йўлидан ҳаракатланиб келаётган Lacetti машинаси билан тўқнашган. Оқибатда? Nexia'нинг 42 ёшли ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида, унинг 66 ёшли йўловчиси эса шифохонада вафот этган.

 

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика