Ўзбекистон

Жорий йилда Ўзбекистонда табиатга 25 млрд зарар етказилди

30 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарга нисбатан чора кўрилган.

Жорий йилда Ўзбекистонда табиатга 25 млрд зарар етказилди

18 сентябрь куни АОКА биносида “Экология вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичи: эришилган натижалар ва келгуси режалар, шунингдек, экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 

Анжуманда вазирлик томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

 

Қайд этилишича, жорий йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган 33 378 нафар шахслар аниқланди. Қонунбузарларга 35,5 млрд сўм маъмурий жарима ва етказилган зарарлар ҳисобланиб, 28,5 млрд сўм ундирилди. 

 

Мингдан ортиқ корхона ва 80 мингдан ортиқ фуқароларга соҳага оид профилактика тадбирлари ўтказилди. 75 та ҳолат бўйича 160,6 млрд сўмлик даъволар юзасидан қонунбузарлик содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича материаллар прокуратура органларига тақдим этилди, шундан 38 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилди.

 

Жорий йил якунига қадар Экология назорат ишларини амалга ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан биргаликда 1 000 дан ортиқ рейд тадбирлари амалга оширилади. 50 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"