Жаҳон

ЖССТ Хитойни коронавируснинг янги тўлқини ҳақидаги маълумотларни яширмасликка чақирди

Маълумотларга кўра, сўнгги бир ярим ой ичида 5,5 мингдан ортиқ одам COVID-19 туфайли келиб чиққан нафас олиш муаммоларидан вафот этган.

ЖССТ Хитойни коронавируснинг янги тўлқини ҳақидаги маълумотларни яширмасликка чақирди

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой ҳукуматини коронавируснинг янги тўлқини ҳақидаги маълумотларни эълон қилишдан бош тортмасликка чақирди. Бундай баёнот коронавирусдан вафот этганлар сонининг расмий сони аниқлангандан кейин қилинган. Ушбу маълумотларга кўра, декабрь ойидан бери 5,5 мингдан ортиқ одам COVID-19 туфайли келиб чиққан нафас олиш муаммоларидан вафот этган. Яна 55 мингга яқин киши коронавирус инфекцияси билан кечган турли касалликлардан вафот этди.

 

Шу билан бирга, Хитой эпидемиянинг навбатдаги чўққиси тугаганини, янги рўйхатга олинган беморларнинг сони декабр ойининг охирига нисбатан 83 фоизга камайганини айтмоқда.

 

Хитой ҳукумати санитария талабларини яна енгиллаштирганини эълон қилди. Гонконгга тезюрар поездлар қатнови тикланди. Халқнинг оммавий норозилиги туфайли мамлакат ҳукумати COVID-19 га нисбатан «нол бардошлик» сиёсати доирасида бир қатор бошқа чекловлардан воз кечди. Шундан сўнг вирусни юқтирганлар сони яна кўпайди ва Хитойга келаётган одамларга янги халқаро чекловлар жорий этилди.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"