1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Канадада юк машинаси намойишчилар устига бостириб борди

Hodisada bir necha kishi jarohatlangan. Ulardan biri og‘ir ahvolda shifoxonaga yotqizilgan.

Канадада юк машинаси намойишчилар устига бостириб борди

 

Канаданинг Виннипег шаҳрида автомобилнинг намойишчилар устига бостириб бориши оқибатида 4 киши жабрланди. Улар коронавирус чекловларига қарши намойишга чиққан эди, деб хабар бермоқда CTV телеканали. 

 

Хабарда айтилишича, оқ юк машинаси акция иштирокчилари устига бостириб борган. Одамларга ҳужум қилгандан сўнг машина катта тезликда воқеа жойидан қочиб кетган. 

 

Жароҳатланганлардан бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ҳайдовчи қўлга олинган. 

 

Аввалроқ Канадада юк машинаси ҳайдовчилари коронавирус чекловларига қарши намойиш қилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Улар Оттавани дунёдаги энг йирик автотураргоҳга айлантиришган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика