1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Криминал авторитет Қамчи Кўлбоевнинг 1 миллиард долларга тенг активлари фош этилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик томонидан олиб борилган қидирувда қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи олтин ва олмосдан ясалган тож топилди.

Криминал авторитет Қамчи Кўлбоевнинг 1 миллиард долларга тенг активлари фош этилди

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 4 октябрь куни ўтказилган махсус операция давомида ўлдирилган маҳаллий криминал авторитет Қамчи Кўлбоев (Қамчибек Aсанбек)нинг жиноий империяси ҳақида маълумот берди. 

 

Разведка хизмати маълумотларига кўра, Кўлбоевнинг барча активлари дастлабки умумий қиймати тахминан 1 миллиард долларни ташкил этади.

 

Активларга — 850 дан ортиқ кўчмас мулк, хусусан, ҳашаматли уйлар, коттежлар, қурилаётган бинолардаги кўплаб квартиралар, дам олиш марказлари, пансионатлар, ресторанлар, ер участкалари, отхоналар, ов жойлари, 60 дан ортиқ қимматбаҳо автомобиллар, шу жумладан, зирҳли буюмлар, заргарлик буюмлари ва бошқа мулклар киради.

 

Шунингдек, қидирув давомида хавфсизлик кучлари томонидан қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи олтин ва олмосдан ясалган тож топилган.

 

“Бу ноқонуний активларини қидириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг фақат дастлабки натижалари. Бу иш мамлакат ичида ва хорижда, хусусан, Россия, Қозоғистон, Грузия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияда давом этади. Чунки унинг бу давлатларда бизнес қизиқишлари бўлган”, — дея таъкидлаган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика