1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Лондонда Ғазодаги очарчиликка қарши намойишлар ўтказилди

Исроилнинг блокада сиёсати ва ҳужумлари қатнашчилар томонидан қораланди.

Лондонда Ғазодаги очарчиликка қарши намойишлар ўтказилди

Буюк Британия пойтахти Лондонда фаластинликларни қўллаб-қувватловчи минглаб намойишчилар Исроил элчихонаси қаршисида йиғилиб, Ғазода юзага келган оғир гуманитар инқирозга жамоатчилик эътиборини қаратди.

 

Иштирокчилар қўлларидаги идиш-товоқларни қаттиқ қоқиб, Ғазода юз бераётган очлик ва қаҳатчиликка норозилик билдиришди. Улар Исроилнинг блокада ва ҳужумлари оқибатида оддий аҳоли очликдан азият чекаётганини таъкидлашди.

 

Намойиш чоғида “Фаластинга озодлик” каби шиорлар янгради. Акция қатнашчилари Исроилнинг Ғазони тўлиқ назорат остига олиш режалари ва тинч аҳолига нисбатан зўравонлик сиёсатини қоралашди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика