1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Японияда смартфонлардан фойдаланишнинг кунлик чеклови жорий қилинади

Ташаббус рақамли гиёҳвандлик ва саломатлик муаммоларини камайтиришга қаратилган.

Японияда смартфонлардан фойдаланишнинг кунлик чеклови жорий қилинади

Япониянинг марказий қисмида жойлашган Тоэаке шаҳри аҳолига кунига икки соатдан ортиқ смартфондан фойдаланмасликни тавсия қилувчи ташаббус билан чиқди. Мазкур лойиҳа жарима ёки мажбурий санкцияларни назарда тутмайди. У рақамли гиёҳвандлик ва унинг саломатликка таъсирини камайтиришга қаратилган, деб ёзади moya-planeta.ru.

 

Болалар ва оилалар агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, ёшлар иш кунларида интернетда беш соатдан ортиқ вақт сарфлайди. Шу сабабли икки соатлик чегарани тавсия этиш ташаббуси илгари сурилди. Чеклов уйқу, диққатни жамлаш ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишни мақсад қилган.

 

Лойиҳа доирасида бошланғич синф ўқувчилари учун қўшимча “комендантлик соати” ҳам таклиф этилган: соат 21:00 дан кейин, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун эса 22:00 дан кейин смартфонлардан фойдаланмаслик тавсия қилинади.

 

Тоэаке мэри Масафуми Коки мазкур чекловлар мажбурий эмаслигини, аммо смартфонлардан ортиқча фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келишини таъкидлади. Якуний қарор келаси ҳафта қабул қилинади ва агар лойиҳа тасдиқланса, октябрь ойидан кучга киради.

 

Бироқ ташаббус ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Баъзи фойдаланувчилар икки соатлик чекловни ҳақиқатдан узоқ, фильм томоша қилиш ёки китоб ўқиш учун ҳам етарли эмас деб ҳисобламоқда. Бошқалар эса бундай қарорлар давлат эмас, балки оилаларнинг ихтиёрида бўлиши кераклигини таъкидламоқда.

 

Японияда илгари ҳам шунга ўхшаш тажрибалар кузатилган. Хусусан, 2020-йилда Кагава префектураси болалар ўйин вақтни иш кунларида кунига бир соат, таътил даврида эса 90 дақиқадан оширмасликни тавсия қилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика