Туркманистон маданият соҳасида фаолият юритаётган санъаткор ва ижодкорларга 27 сентябр — мамлакат Мустақиллик куни байрамига тайёргарлик жараёнида ташқи кўринишга алоҳида эътибор қаратиш топшириғи берилди.
Хусусан, расмий ахборотларга кўра, ижодкорлардан соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ортиқча вазндан холи бўлиш ҳамда саҳнада эстетик қиёфани таъминлаш талаб қилинмоқда. Маданият муассасалари ходимларига ушбу масалага бефарқ қараш қатъиян ман этилиб, белгиланган талабларга амал қилмаганлар байрам тадбирларида иштирок эта олмаслиги мумкинлиги таъкидланган.
Туркманистон ҳукумати Мустақиллик байрамини мамлакатдаги энг муҳим сиёсий-маданий воқеалардан бири сифатида кўриб, уни юксак даражада ташкил этишга интилимоқда. Шу мақсадда сўнгги йилларда санъаткорлар чиқишлари, маданий дастурлар ҳамда умумий ташкилий жараёнлар учун қатъий мезонлар белгилаб келинмоқда.


