АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ маслаҳатчиси Дуглас МакГрегор Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатни тарк этишга тайёрланаётгани ҳақида даъво билдирди. Бу ҳақда у “Деэп Диве” YouTube каналидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
МакГегорнинг таъкидлашича, Зеленский исталган вақтда Украинани тарк этиши эҳтимоли мавжуд. Унинг фикрича, Президент Полшага учиб кетиши мумкин.
Шунингдек, собиқ маслаҳатчи Зеленский мамлакатда қолиб, амалга оширилган сиёсий қарорлар юзасидан жавоб бериши кераклигини билдирди.
Мазкур баёнот фонида Киев сиёсий доираларида Зеленскийнинг келгуси сиёсий тақдири ва Ғарб давлатларининг унга бўлган ишончи борасидаги баҳс-мунозаралар кучайгани қайд этилмоқда. Сиёсий таҳлилчиларга кўра, бундай даъволар Украина ички сиёсий жараёнларида муҳим муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.


