Самолёт 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 07:30 да Тошкент халқаро аеропортига келиб қўнган. Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича илк йўловчи парвозини амалга оширган самолёт анъанага кўра, сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Биринчи чартер рейсида 92 нафар йўловчи, жумладан, Малайзия миллий авиаташувчиси раҳбарияти ҳам етиб келган.
Куала-Лумпурдан парвоз Малайзиянинг “Malaysia Airlines” миллий авиакомпанияси ва Ўзбекистоннинг “Osmon Aero” туроператори ўртасидаги келишув асосида амалга оширилган. Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналиши бўйича парвозлар ҳар 10 кунда чартер асосида амалга оширилиши режалаштирилган.


