Ўзбекистон

Марказий банк 18 та банкни жаримага тортди — бу сафар номлари очиқланди

Банклар расмий сайтларида ахборотни давлат тилида жойлаштирмагани ва шаффофлик талабларини бузганликда айбланган.

Марказий банк 18 та банкни жаримага тортди — бу сафар номлари очиқланди

 

Марказий банк жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни эълон қилиш тартибига риоя этилиши бўйича ўтказган мониторинг якунларини эълон қилди. Текширув натижасига кўра, белгиланган талабларни бузган 18 та банкка маъмурий чоралар кўрилди.

 

Унга кўра, ҳар бир банкка 102 миллион сўмдан, жами 1 миллиард 836 миллион сўм миқдорида жарима қўлланган.

 

Марказий банк маълумотига кўра, айрим банклар веб-сайтларида ахборотлар “Давлат тили ҳақида”ги Қонун талаблари асосида давлат тилида жойлаштирилмагани аниқланган. Шунингдек, кредит таъминоти сифатида қабул қилинган гаров мулкларини кредит асосий қарз қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш тартиби жойлаштирилмагани маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолатлар қуйидаги банкларнинг расмий интернет саҳифаларида аниқланган: Агробанк, Анор Банк, Ҳаёт Банк, Универсал Банк, Гарант Банк, Асакабанк, Туронбанк, Инфинбанк, Микрокредитбанк, Trustbank, Madad Invest Bank, Saderat Bank, Orient Finans Bank, Ипотека Банк, Тенге Банк, Зираат Банк Узбекистан, AVO Bank va Open Bank.

 

Марказий банк тижорат банкларига қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, аҳолига тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва очиқлигини таъминлаш зарурлигини эслатди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

custom img

Тошкентда ўқувчилар каналдан кўприк йўқлиги сабабли қувурлар орқали ўтишга мажбур бўлмоқда

Ҳокимлик Салар канали устида янги кўприк қурилиши яқин кунларда бошланишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"