1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Маtiz” билан тўқнашган “Epica” ағдарилиб кетди

ЙТҲ дан жабрланган йўловчи шифохонага ётқизилди

Маtiz” билан тўқнашган “Epica” ағдарилиб кетди

 

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ЙТҲ ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Ҳодиса жорий йилнинг 9 май куни соат 21:30ларда, ушбу туманнинг Кўкча Дарвоза кўчасида содир бўлган. ЙҲХ расмий канали хабар беришича, 1994 йилда туғилган О.Р. «Epica»ни бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган Б.П. бошқарувидаги «Matiz» билан тўқнашган. Натижада, "Epica" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1970 йилда туғилган М.К. тан жароҳати олганлиги сабабли шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика