Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, унинг вагонларининг бир қисми қўшни рельсларга қулади ва яна бир йўловчи поезди билан тўқнашди. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Бу Ҳиндистонда асрнинг энг даҳшатли темир йўл ҳалокатидир. Расмийларнинг айтишича, қурбонлар сони яна ортиши кутилмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди воқеадан қайғуда эканлигини айтди.
«Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда, жабрланганларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилмоқда», — деб ёзди у Twitter'да.
Штатда мотам куни эълон қилинган.
Ҳиндистондаги энг даҳшатли темир йўл ҳалокати 1981 йилда содир бўлган, ўшанда Биҳар штатидаги циклон пайтида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиб, дарёга қулаган ва камида 800 киши ҳалок бўлган.


