Бугун соат 3:21 да Қозоғистоннинг Шецский туманидан ўтган “Алмата-Екатринбург” автомобиль йўлининг 850 километрида МAН юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиб кетган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотларга таяниб, хабар берилди.
Оқибатда микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жарохати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.
ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси ИИВ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


