Ўзбекистон

МБ 11 та банкка жарима санкцияси қўллади

Яна 3 та банк бу бўйича огоҳлантирилди.

МБ 11 та банкка жарима санкцияси қўллади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та, хусусан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (2 та), микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритиш (2 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (13 та), тўлов ташкилотларига берилган лицензияни чақириб олиш (2 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (2 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (13 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

 

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 11 та масала Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар, яъни банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотларнинг Кредит ахборотининг давлат реестрига тўлиқ юборилишини таъминламаганлиги ҳамда очиқ валюта мавқеи бўйича ўрнатилган лимитларга амал қилмаганлиги учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

 

Шунингдек, “PAYMENT AGGREGATION SYSTEMS” ва “YURT PAY” масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчилари томонидан ташкилотлар фаолиятини тўхтатиш бўйича қарорга келингани сабабли уларнинг лицензиясини чақириб олиштўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

 

1 та микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланди.

 

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АrTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

custom img

Наманганда алиментдан қарздор ота нонвойхонадан топилди

Шундан сўнг у тегишли тартибда ушланиб, кейинги процессуал чоралар кўриш учун масъул бўлимга олиб кетилган.

custom img

Хоразмда ота фарзандларига 174 млн алимент тўлади

Шу тариқа эркак 5 йиллик алиментни олдиндан тўлаб берган.

custom img

Жиззахда МИБ орқали банклар фойдасига 196 млрд ундирилди

Шу тариқа 5 510 та ижро ҳужжати бўйича иш якунланган.

custom img

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

custom img

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Андижонда МИБ орқали фарзанд онасига олиб берилди

Маълум бўлишича, аёлнинг собиқ турмуш ўртоғи болани онасига беришни истамаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"