“Reuters” агентлигининг ёзишича, уларнинг мақсади Ғарб санкциялари шароитида Ҳиндистон билан, Россиянинг йирик қурол харидори ва денгиз орқали етказиладиган нефтнинг энг катта мижозларидан бири сифатида, савдо ҳажмини ошириш. Россия билан музокара олиб бораётган Ҳиндистон айни вақтда Доналд Трамп томонидан жорий қилинган жарима таърифларини камайтириш бўйича Вашингтон билан ҳам савдо келишувлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Россия раҳбарининг Ҳиндистонга бу сафар — сўнгги тўрт йил ичидан биринчи марта амалга ошди. Нашрнинг ёзишича, ўн йиллар давомида Москва Ҳиндистонга кўп қурол етказиб берган. Шунингдек, Россия савдо ҳажмини 2030 йилга бориб 100 миллиард долларга етказиш ниятида экани, бунинг учун эса Ҳиндистондан импорт ҳажмини оширмоқчи эканини айтиб келади. Ҳозирча савдо баланси Нью-Дели нефть харидлари сабаб сезиларли даражада Россия фойдасига оғиб кетган.
Европа давлатлари Россия Украинага бостириб кирганидан кейин рус энергиясига қарамликни кескин камайтиргач, Ҳиндистон арзонлаштирилган рус нефтини рекорд даражада сотиб ола бошлади.
Европа давлатлари қарийб тўрт йил аввал Россия Украинага бостириб кирганидан кейин рус энергиясига қарамликни қисқартиргач, Ҳиндистон арзонлаштирилган рус нефтини харид қилиш ҳажмини кескин оширди.
“Ҳиндистон мураккаб танлов олдида турибди; Москва ёки Вашингтон билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қилинадиган ҳар қандай қадам бошқа томон билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин”, — деб ёзди Вашингтондаги Atlantic Council маркази катта илмий ходими Майкл Кугелман Foreign Policy журналида.
Россия президенти Ҳиндистон бош вазири аэропортда қизил гиламда қучоқлаб, қўл сиқиб қарши олди. Кейинроқ Моди Путинни ўз қароргоҳида шахсий кечки овқат билан меҳмон қилди.
Путин билан бирга бу сафарга бизнес вакиллари ва ҳукумат амалдорларидан иборат делегация, жумладан Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам ҳамроҳ бўлган. У пайшанба куни ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнат Сингх билан учрашув ўтказди.
Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Белоусов “Россия мудофаа саноати Ҳиндистоннинг мудофаа маҳсулотлари соҳасида ўзини-ўзи таъминлай оладиган давлатга айланишига ёрдам беришга тайёр” эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Путин Ҳиндистонга келишидан бир кун аввал Украинадаги урушга барҳам бериш бўйича эҳтимолий тинчлик келишуви юзасидан Трампнинг юқори даражадаги элчилари билан музокара ўтказган, аммо томонлар муросага эриша олишмаган.
Ҳиндистон Россияни уруш учун қоралашдан бош тортиб, зиддиятни дипломатия ва мулоқот орқали ҳал қилишга чақириб келади. Нью-Делининг фикрича, унинг Москвага нисбатан алоқалари Ғарб давлатлари томонидан адолатсиз танқид қилинмоқда, ҳолбуки бу давлатларнинг ўзи ҳам ўз манфаатларига мос келганида Россия билан савдо-сотиқни давом эттиради.


