Молдовалик эркакдан ота уйига кириш учун пул талаб қилинди
Икки киши ундан уйга кириш эвазига 130 минг евро сўраган.

Молдованинг Атаки шаҳрида яшовчи 55 ёшли эркак ота-онасининг уйида яшаш ҳуқуқини тиклаш учун шантажга учрагани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Унга кўра, икки киши ундан уйга кириш эвазига 130 минг евро талаб қилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар сифатида 40 ва 74 ёшли эркаклар тергов қилинмоқда.
Полиция берган маълумотларга кўра, жабрланувчи суд орқали уйга кириш ҳуқуқини қўлга киритган. Бироқ суд ижрочиси уйга киришни таъминлаш учун воқеа жойига етиб келганида, унга нисбатан таҳдидлар, жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам босим ўтказилган. Гумонланувчилар эркакни илгари Атакини тарк этгани учун ота-онасининг уйига қайтишга ҳақи йўқлигини даъво қилиб, жисмоний зўравонлик билан қўрқитган.
Тергов доирасида, Молдовада бўлмаган гумонланувчилардан бири халқаро қидирувга берилиб, Костести чегара назорат пунктида қўлга олинди ва 30 суткага қамоққа олинди. Унинг отаси ҳам тергов остида, бироқ ёши ва терговга тўсиқ бўлиш хавфининг пастлиги сабабли у ҳозирча эркинликда қолмоқда. Иш юзасидан суриштирувлар Уюшган жиноятчилик ва алоҳида ишлар бўйича прокуратура назорат олиб бормоқда.







