1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Муҳаммадали Ўринбоев Бельгиянинг “Антверпен” клубига ўтди

“Пахтакор” футбол клуби ҳужумчиси Европа жамоаси билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.

Муҳаммадали Ўринбоев Бельгиянинг “Антверпен” клубига ўтди

“Пахтакор” футбол клуби ҳужумчиси Европа жамоаси билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.

 

“Пахтакор” футбол клуби ҳужумчиси Муҳаммадали Ўринбоев профессионал фаолиятини Европада давом эттиради. 20 ёшли футболчи Бельгиянинг “Антверпен” жамоаси билан 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати расмий баёнот берган.

 

Муҳаммадали Ўринбоев 2024 йилги мавсумда “Пахтакор” сафида 14 та расмий учрашувда иштирок этиб, 5 та гол муаллифи бўлган ҳамда 3 та голли узатма берган. У жамоанинг асосий таркибидаги ишончли ўйинчилардан бири сифатида танилган.

 

Маълумот учун, “Антверпен” — Бельгиянинг энг йирик футбол клубларидан бири бўлиб, ҳозиргача 5 маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Клуб Европа миқёсида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика