Мустақиллик байрами арафасида бир гуруҳ дипломатик миссия раҳбарларига олий мартабалар берилди
Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Президентнинг тегишли фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарход Арзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмалжон Кучкаровга Фавқулодда ва Мухтор элчи мартабаси берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга 2-даражали Фавқулодда ва Мухтор вакил мартабаси берилган.
“Олий мартабаларга сазовор бўлган дипломатларимизни чин дилдан қутлаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз”, — дейилади хабарда.








